Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Остонада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Остона шаҳрида ЭКСПО—2017 халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.