• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Александр Давлетов: Имтиёзли кредитлар, фоизлар ва кредит бозори хусусида

    Марказий банк қайта молиялаш ставкаси 28 июндан бошлаб 9 фоиздан 14 фоизга кўтарилгач, кўпчилик илгари арзонлиги сабаб кенг оммага имконли — «доступний» бўлмаган кредитларни олиш осонлашишини кутган эди. Амалда эса бундай бўлмади. Аксар тижорат банклари қатор йўналишлар бўйича кредитлашни буткул тўхтатган бўлса, баъзи банклар кредит маҳсулотлари нархини, яъни, фоизларини кескин ошириб юборди.

    Марказий банк.

    Марказий банк.
    Фото: UzReport

    Нега бундай бўлди?

    Кўпчилик ўйлаганидек, биргина фоиз ставкаларининг оширилиши шаффоф ва очиқ кредит бозорини ҳосил қилиб қўймайди. Чунки муаммо фақатгина қайта молиялаш ставкаси паст эканлигида эмас. Тижорат банкларининг қатор йўналишлар ва кўплаб қарздорлар категориялари бўйича — масалан, Давлат, Инвестиция ва Ҳудудий дастурлари доирасидаги лойиҳалар, ҳукумат қарорлари асосида молиялаштирилаётган кредитлар, таълим кредитлари, ёш оила тоифасига мансуб қарздорларга истеъмол, ипотека ва микрокредитлар каби маҳсулотлар бўйича — фоиз ставкаси қатъий чегараланган.

    Яъни улар бўйича фоиз ставкаси қоида тариқасида қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлиши мумкин эмас. Бундай имтиёзли тоифадаги кредитлар тижорат банклари кредит портфелининг кўп ҳолларда 50 фоиз ва ундан юқори улушини ташкил этади. Энди ўзингиз ўйланг — банклар томонидан ажратилган ва ажратилаётган кредитларнинг ярмидан кўпи бўйича фоиз ставкаси қатъий белгилаб қўйилган ҳолатда кредит бозори ҳақида гапириш мумкинми?

    Албатта, давлат айрим тоифа қарздорлар ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаши табиий ва бу лозим ҳам. Лекин тижорат банкларини тегишли тартибда ресурс билан таъминламай туриб ёки фоиз йўқотишларини қопламасдан, имтиёзли кредитлашни йўлга қўйиш ҳар доим фоизлар диспропорсиясини ёки ўша имтиёзли кредитлар дефицитини келтириб чиқараверади. Диспропорсия ва дефицит бошланган жойда эса коррупция элементлари пайдо бўлмаслиги мумкин эмас, чунки бозор тартибга солмаган масалани коррупция «тартибга солади».

    Қолаверса, тижорат банклари, айниқса нодавлат тижорат банклари ўз ихтиёрларидан ташқари ҳолда, яъни юқоридан тушган «режани бажариш» учун имтиёзли ва арзон кредит бериш ортидан пайдо бўлган йўқотишларни ҳар доим бошқа тоифа қарздорлар — тижорий кредитлар фоизларини ошириш ҳисобидан чиқариб олиш йўлини тутишади.

    Бошқача айтганда, масалан, тижорат банки 12 фоиз ёки 14 фоиздан ресурс топиб, қайсидир имтиёзли тоифага 14 фоиздан — қайта молиялаш ставкасидан кредит бердими, бунинг йўқотишини бошқа бир тоифага камида 22 фоиздан кредит бериш билангина қоплаши мумкин. Агар имтиёзлар бўлмаганда эди, тижорат банки ҳар икки мижозига — талаб ва таклифга қараб — масалан, 17—18 фоиздан кредит маҳсулотини таклиф этиши ва бу маҳсулотлари хажмини, ўз-ўзидан даромадларини ҳам, янада оширишга рағбат олиши мумкин бўларди.

    Энг ёмони, аслида бундай вазиятдан ўша имтиёзли деб ажратилган тоифадагиларнинг аксарияти, бундай кредит олишга имкон топа олмаганлар ҳам жабр чекади ва чекмоқда. Масалан, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бу — ОТМларга тўлов-контракт ҳисобига ўқишга кирган талабаларнинг контракт пулини тўлаш учун таълим кредитларининг олиши масаласи. Вазирлар Маҳкамаси Қарори, Марказий банкнинг тегишли низоми билан бу йўналишдаги кредитларнинг фоиз ставкаси аниқ белгилаб қўйилган: қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда, яъни таълим кредити устамаси 14 фоиздан ошмаслиги керак.

    Лекин тижорат банклари айни дамда энг арзон бўлса 14 фоиздан зўрға ресурс топаётган бир шароитда — биринчидан, 14 фоиздан таълим кредити беришдан манфаатдор бўладими (яна шунча солиқлар, бошқарув, эксплуатация, иш ҳақи харажатларини тўлаган ҳолда); иккинчидан, тижорат банки, гарчи буни бўлажак қарздор истаётган бўлса ҳам, қоидаларга қарши бориб, йиллик 14 фоиздан юқори ставкада таълим кредити бера олмайди. Пировардида бозор ставкаларида таълим кредити олиш истаги ва имкониятидаги қатлам ҳам, тижорат банкларининг ўзи ҳам манфаатдор бўлмаган вазият ва ҳолат юзага келмоқда.

    Нима қилмоқ керак?

    Биринчидан, давлат ва Марказий банк тижорат банкларининг кредит маҳсулотлари бўйича фоиз ставкаларини чеклаш ва ўрнатиш, имтиёзли кредитларнинг «юкини» тижорат банклари зиммасига ортиш амалиётидан воз кечмоғи лозим. Ҳеч қурса, ўтган 20—25 йиллик имтиёзларни болалатиш амалиётимиз қандай салбий оқибатларни яратгани тўғрисида ўйлаб кўрмоғимиз керак бўлади. Чунки имтиёзли кредитларнинг иқтисодиётимизга етказаётган билвосита зарари ва яратаётган диспропорсиялари, шартли равишда айтганда, шу пайтгача «конвертация» муаммоси — расмий курс ва «қора бозор» курси етказган жабрдан кам эмас (зеро, иқтисодий нуқтаи назардан қаралса, 9 фоиз ёки 14 фоизлик кредит олиш — барча белгиларига кўра 4200 сўмдан валюта сотиб олишдек гап аслида).

    Хурсанд қиладиган жиҳат шундаки, кейинги пайтда бу йўлда илк қадамлар қўйилишини кузатмоқдамиз, дастлабки механизмларни яратиш йўлида ҳаракатлар ҳам бошланган. Ўзбекистон Президентининг 17 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги 3225-сонли қарорини айнан шундай прогрессив ҳаракатларнинг аввали деб ҳисоблаш мумкин.

    Қарорга кўра янги ташкил этилаётган жамғарма олдига бошқа қатор вазифалар билан бирга тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидан олган кредитлари фоизларини қисман қоплаб бериш вазифаси қўйилган. Яъни, бундан буёғига ҳукумат бизнеснинг қатор шакллари ва бизнес лойиҳаларни «насия» ва тижорат банклари гарданига «юклатилган» имтиёзлар билан эмас, билвосита компенсация йўли билан қўллаб-қувватлаш йўлини тутади. Бу бутун дунё тажрибаси, шаффоф йўл. Фақат шу йўл билангина кредит ва фоиз бозорини мувозанатлаш, имтиёзлар билан бозорга акс таъсир кўрсатишнинг олдини олиш мумкин бўлади.

    Буёғига турфа жисмоний шахс қарздорлар, масалан, талабалар, ёш оилалар, аёллар ва бошқаларга ҳам турли йилларда ва турли сабабларга кўра «қайта молиялаш ставкасидан ошмаган», «қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан ошмаган» каби кўринишда тақдим этилган имтиёзлардан ҳам воз кечиш ҳақида ҳам чуқурроқ таҳлил қилиш керак бўлади. Ахир, ўзингиз ўйланг — имкониятларингизга холис баҳо беринг: масалан, сиз талабасиз, банкларда танишларингиз йўқ, пора ҳам бера олмайсиз, имтиёзли таълим кредит олиш имкониятларингиз қандай? Ёки сиз ёш оиласиз, айни дамда йиллик 14 фоиздан, 3 йиллик имтиёзлик давр билан 15 йилга ипотека кредит олиш имкониятингизни бир чамалаб кўринг.

    Энди ҳеч кимни шахсан айбламай, масалага танқидий ёндашсак, аслида бозор ва шаффофлик йўқлиги учун имтиёзли кредитларга имтиёзга муҳтожлар эмас, имтиёзга «доступ» қила оладиганлар эга чиқмаяптими? Шундай экан, ўзига хосликдан воз кечиб, барча тараққий этган мамлакатлар тутган йўлдан юриш, «отанг бозор, онанг бозор» принципларига қайтиш тўғри эмасми? Албатта, бу билан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламларга кўмак беришдан воз кечиш таклиф этилмаяпти. Асло! Лекин бу ёрдам, худди юқорида қайд этилганидек, билвосита амалга оширилиши, балки алоҳида Жамғарма ташкил этиш ва тижорат банкларидан олинган кредитлар фоизларини қисман қоплаб бериш йўли билан кўрсатилмоғи афзалроқдек кўринади.

    Ўйлаб кўринг, биз бу мавзуга яна қайтамиз.

    Александр Давлетов

    09.09.2017, 11:00   Изоҳ (0)   74097
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободда Nexia қасддан мотоциклни йўлдан чиқариб юбориши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди (видео)

    09.09.2017, 07:24

    Рекордни ортиғи билан ўрнатган палов, Мексикадаги «аср зилзиласи», Бабаяннинг иқрорномаси ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    08.09.2017, 21:41

    МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси қарздорлардан 600 млрд сўм ундирди

    08.09.2017, 19:57

    Бекобод туманида «бола пули» тайинлаш учун пора сўраган масъул ушланди (видео)

    08.09.2017, 19:52

    МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимларига хизмат Nexia’лари ва мопедлари топширилди

    08.09.2017, 19:16

    Фарғонада қўшни давлатга ўтмоқчи бўлган Mercedes Benz юкхонасидан 828 килограмм мис металли аниқланди

    08.09.2017, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оддий қозонда тайёрланган крем: косметика соҳасида инқилоб қилган Эсте Лаудер ким бўлган?

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:09

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди

    Реклама | 4 июл, 12:00

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди

    Спорт | 4 июл, 12:46

    “Россия Украина уруши мақсадларидан чекинмайди” — Путин

    Дунё | 4 июл, 12:34

    Instagram: Дилноз Ҳакимованинг қиёфадоши топилди, Севара Назархон табиатни асрашга чорлади, Тошкентдаги тадбирда хорижлик машҳурлар жамланди

    Маданият | 4 июл, 12:28

    Таиландда янги муваққат бош вазир тайинланди

    Дунё | 4 июл, 12:12

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    Ўзбекистон | 4 июл, 11:59

    Машҳур мексикалик боксчи АҚШда қўлга олинди

    Спорт | 4 июл, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.