Футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олиб, кейинроқ муваффақиятга эришган мамлакатларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Бунда гап Россия мундиали чиптасига биринчилардан бўлиб эга чиққан Эрон ва йўлланмани Тошкентда қўлга киритган Жанубий Корея термалари ҳақида бормоқда. Ҳар икки жамоа россияликларга уч кун ичида рақиблик қилади.
Форслар 7 октябрь куни Москвадаги «ВЕБ Арена»да Россия термасини синовдан ўтказади. 10 октябрь куни эса Россия ва Жанубий Корея жамоалари Қозон шаҳридаги «Қозон Арена»да саф тортади.
ЖЧ—2018 иштирокчиларидан 7 таси ҳозирча маълум: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Саудия Арабистони.