Туркиянинг Анталя вилоятида ўтган ҳафта ушланган Германия фуқароси мамлакатдан чиқиб кетмаслик шарти билан ҳибсдан озод этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўшанда Германиянинг икки фуқароси ҳибсга олинган эди.
Ҳибсга олишлар Туркия ва Германия ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириб юборди. Жумладан, Германия канцлери Ангела Меркель Туркиянинг Евроиттифоққа кириши борасидаги музокаралар юзасидан Берлин позициясини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Ҳибсга олинганлар асли туркиялик эр-хотин бўлиб, улар Анталяда дам олаётган эди. Улар мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)