Россиялик сиёсатчи, Кремль сиёсатини ёқловчи «Наши» ҳаракати яратилишида мафкурачи бўлган Борис Якеменко 2018 йилги президент сайловида ўз номзодини кўрсатади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Якеменконинг аниқлаштиришича, бу ҳақда у расман кампания бошланиши арафасида эълон қилади. У режаларини Кремль ҳамда акаси Василий Якеменко билан муҳокама қилмаганини айтиб ўтди.
Василий Якеменко укасининг кампанияси учун пул тўплаши кутилмоқда. Борис Якеменко пул миллий йўналтирилган бизнес ва бефарқ бўлмаган инсонлар томонидан берилишига ишонч билдирди.
«Оддий одам қанча овоз тўплаши мумкинлиги менга жуда қизиқ», — деди Якеменко ва ғалабага ишонишини қўшимча тарзда айтди.
Изоҳ (0)