Атлантика океани устидан ўтаётган «Хосе» тўфони Саффир — Симпсон шкаласи бўйича тўртинчи категорияга қадар кучайди. Бу ҳақда тўфонлардан огоҳлантириш бўйича АҚШ миллий маркази маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Тўфон Шимолий Шамол оролларидан 700 километр жануби-шарқроқда. Шамол тезлиги соатига 240 километрдан ошмоқда.
«Хосе» шарққа, Кариб ҳавзаси томон силжимоқда. У ерда айни пайтда «Ирма» тўфони авжига чиқмоқда.
«Ирма» тўфони муқаддам АҚШнинг Техас штатини вайрон қилган «Харви» тўфонидан ҳам кучли бўлиб, Кариб ҳавзасидаги қатор давлатлар ва ҳудудларга таҳдид солмоқда.
Изоҳ (0)