6 сентябрь куни «Мир Араб» олий мадрасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Тадбирда Тошкентдаги Ислом цивилизация маркази директори Ш. Миноваров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Ў. Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири в.б. А. Дўсматов, Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев, Бухоро вилояти Адлия бошқармаси, Бухоро Давлат университети ҳамда бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари ва талабаларнинг ота-оналари қатнашди. Олий мадрасанинг тантанали очилиш маросими ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.
Тадбир сўнгида Қуръон тиловат қилинди ва давлат равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги, янги очилган олий мадраса фаолияти борасида дуойи хайрлар қилинди.
Изоҳ (0)