ИШИД террорчи гуруҳи раҳбарияти Европа ва Буюк Британияда янги терактлар тайёрламоқда. Бу ҳақда курд кўнгилли отрядлари разведка раҳбари Лахур Талабоний баёнот берди, деб хабар қилади The Telegraph.
Унинг сўзларига қараганда, ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ҳали тирик бўлиб, у ўзига садоқатли жангарилари билан бирга Сурия ва Ироқ чегарасидаги чўлда яшириниб юрибди. Айнан унинг штаби янги теракт режаларини тузмоқда.
«Биз Ғарбга янада кўпроқ ҳужумлар уюштирилишини кутмоқдамиз. Бу ҳужумлар оғир йўқотишларга учраган жангариларнинг руҳини кўтариши керак», — огоҳлантирди Талабоний.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)