АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция штаби вакиллари ИШИД террорчи гуруҳининг 20 дан ортиқ дала командирлари Дайр аз-Заврдан АҚШ вертолётларида эвакуация қилингани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
«Бу маълумот ёлғон», — маълум қилди коалициянинг расмий вакили.
Илгарироқ ҳарбий-дипломатик манбалар «РИА Новости»га шу йилнинг август ойида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Дай аз-Заврдан Сурия шимолига ИШИД раҳбариятини олиб чиқиб кетганини билдирган эди. Манба бундай операция биринчи марта ўтказилмаётганини қўшимча қилди.
Аммо АҚШ расмийлари Россия матбуотида тарқалган бу маълумотни инкор қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)