ЖЧ—2018 саралашининг Осиё қитъасидаги ўйинлари ўз якунига етди. Унга кўра, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони термалари Россия мундиалида тўп сурадиган бўлди.
ОФК аъзоси бўлганидан буён Австралия термаси илк бор ЖЧдан четда қолиб кетиши мумкин, агар плей-офф ўйинлари муваффақиятсиз якун топса. Бу йўлда Осиёнинг амалдаги чемпиони Сурия термаси билан уй-сафар тизимида ўйин ўтказади. Ғолиб жамоа Шимолий Америка минтақасининг тўртинчи жамоаси билан беллашади.
ЖЧ — 2018. Саралаш «B» гуруҳи. 10-тур 5 сентябрь, сешанба
Изоҳ (0)