Валюта сотаётганлар эндиликда 9360 АҚШ долларигача бўлган валютасини паспортсиз сотиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда «Дарё»га Банк соҳасидаги ишончли вакили маълум қилди.
«Бугундан бошлаб валюта айирбошлаш шохобчалари орқали 500 энг кам ойлик иш ҳақи (9360 АҚШ долларигача) қийматдаги валютасини сотаётган мижозлардан паспорт талаб қилинмайди. Илгари бу рақам 100 МРОТ (1875 АҚШ доллари эди)дан иборат эди», — дейди манбаа.
Изоҳ (0)