АҚШ маъмурияти Япония ва Жанубий Кореяга катта партияда юқори технологик қурол-яроғларнинг етказиб берилиши маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Япония ва Жанубий Кореяга АҚШдан кўпроқ юқори технологик ҳарбий техника сотиб олишга рухсат бераман», — деб ёзди Трамп.
4 сентябрь куни Вашингтон мазкур келишувнинг амалга ошишига розилик бергани маълум бўлган эди. Келишув миллиардлаб долларга баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг ракеталарининг ҳарбий юкига ўрнатилган чекловларни бекор қилиш таклифи маъқулланди. КХДР томонидан ўтказилаётган ракета синовлари туфайли минтақада шундай чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)