Ижтимоий тармоқларда Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрига бориб 25 долларга мамлакат пойтахти Қоҳира шаҳрига виза олиш бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Энди пирамидани кўриш учун Қоҳирага бормоқчи бўлсангиз Тошкентда Миср элчихонасига кириб, бошқа визалар нормативи каби ҳужжат топширишингиз керак бўлади, дейилади хабарларда.
Унда қўшимча қилинишича, Шарм аш-Шайх орқали Қоҳирага ўтмоқчи бўлганлар учун рейд тадбирлари бошланган.
Мазкур хабарлар юзасидан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати “Дарё”га изоҳ берди.
Вазирлик масъул ходими тарқалган хабарларни тасдиқлади. Унинг айтишича, ҳар битта мамлакатнинг виза режими ўзининг ички тартибига боғлиқ.
Маълумот учун, Шарм аш-Шайх — Мисрдаги курорт шаҳар, Синай ярим оролининг жанубий учида, Миср Риверасининг Қизил денгиз соҳилида жойлашган. Жанубий Синай губернаторлигининг туман марказларидан бири.
Изоҳ (0)