Россиянинг Тверь вилоятида тўққиз кишини ўлдирган Сергей Егоров 5 сентябрь куни суд эшитувида айбини тан олди ва узр сўради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бундай ярамасга кечирим йўқ, лекин барибир узр сўрайман. Жазо олишга тайёрман. Агар хоҳласангиз, президентдан ўлим жазосини қайтаришни сўранг, эътирозим йўқ», — деди Егоров.
45 ёшли «тверлик мерган» дала ҳовлилар зонасида тўққиз кишини отиб ўлдиришда айбланмоқда.
Изоҳ (0)