Россия—2018 саралашининг «F» гуруҳи ўйинлари муросасизлиги бўйича қолган гуруҳлардан ажралиб турибди. Турнир якунига 2 та тур қолганида 4 та мамлакат ўз имкониятларини сақлаб қолган.
Мазкур турнинг марказий ўйини Лондонда кечиб, инглизлар такрорий беллашувда ҳам Словакияни таслим қилишга эришди. Томонларнинг дастлабки ўйинида Адам Лаллана 95-дақиқада ғалаба голини урганди, бу сафар инглизлар иродали ғалабани қўлга киритди.
Словакиянинг очко йўқотишидан Шотландия ва Словения умунли фойдаланиб, рақибига анчагина яқинлашиб олди. Сўнгги икки тур барча масалага ойдинлик киритиб беради.
ЖЧ—2018. Саралаш «F» гуруҳи. 8-тур 4 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)