Жаҳондаги барча кўчмас мулкнинг умумий қиймати 200 триллион долларни ташкил этади. Бу Британиянинг Savills компанияси ўтказган тадқиқотда айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳисоботга кўра, жаҳон кўчмас мулкининг 84 фоизини (168,5 триллион доллар) уй-жой, қолганини кўчмас мулк ташкил этади.
Кўчмас мулкнинг 70 фоизидан кўпроғи (141,5 триллион доллар) ўнта мамлакатда жойлашган. Булар — Хитой, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Ҳиндистон, Германия, Франция, Бразилия, Италия ва Россия.
Биринчи ўринда Хитой (42,7 триллион доллар), иккинчи ўринда АҚШ (42,1 триллион доллар) турибди.
Изоҳ (0)