Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева мамлакат Сенатининг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси этиб қайтадан сайланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сенат раиси Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига қараганда, очиқ овоз бериш палатанинг пленар йиғилишида бўлиб ўтган.
Овоз бериш якунларига кўра бошқа қўмиталар раислари ҳам сайланган. Жумладан, конституцион қонунчилик, суд тизими ва ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича қўмита раиси этиб Ольга Перепечина, иқтисодий сиёсат, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик бўйича қўмита раиси этиб Асқар Бейсенбоев, ижтимоий-маданий ривожланиш ва фан қўмитаси раиси этиб Бирғаним Айтимова сайланган.
Изоҳ (0)