Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 сентябрь куни Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибати акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқлар ва Telegram’даги каналларда эълон қилинган.
Nexia ичида ҳайдовчидан ташқари бир йўловчи ҳам бўлгани айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўловчи тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетилган, ҳайдовчи билан ҳаммаси жойида.
Ҳайдовчи билан суҳбатлашган «Водители Ташкента» аъзоларидан бирининг айтишича, Nexia’нинг ҳаракатига BMW русумли автомобиль халал берган, оқибатда Nexia йўл ёқасидаги устунга бориб урилган.
Изоҳ (0)