Тошкент кўчаларидан 1 сентябрь куни Мустақиллик байрами шарафига байроқ илинган автомобиллар карвони ўтди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда, Telegram’даги оммабоп каналларда видеохабарлар қолдирилган.
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида қолдирилган хабарларга кўра, баъзи кўчаларда бундай автокарвонлар ҳаракати йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.
Аввалроқ Наманган шаҳри кўчаларидан байроқ илинган автомобиллар карвони ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Намангандан олинган видеоларда автокарвон йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати автомобиллари ҳамроҳлигида ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин эди.
Изоҳ (0)