Мьянмада истиқомат қилувчи мусулмон рохинжа халқи вакили бўлмиш 87 минг киши Бангладешга қочиб кетди. Бу ҳақда БМТ ҳисоботида айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ўз навбатида, CNN телеканалига кўра, 30 минг рохинжа озиқ-овқат ва тиббиёт воситаларисиз қолиб кетганини хабар қилди. Улар Бангладеш чегарасидаги тоғли ҳудудда мамлакатга кириш учун рухсат кутиб турибди.
25 август куни Мьянмада рохинжаларга қарши ҳукумат операцияси бошланди, Ракхайн штатида камида 400 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 350 нафари рохинжа эканлиги тасдиқланди.
Изоҳ (0)