Япония императори Акихитонинг катта набираси, малика Мако собиқ курсдошига унаштирилди. Бу ҳақда Япония император саройи бошқаруви маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Аслида унаштириш 8 июль куни эълон қилиниши лозим эди, аммо мамлакат жануби-ғарбидаги табиий офат туфайли ушбу расмий маросим қолдирилди.
Тўй кейинги йил бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унинг аниқ санаси ҳозирча эълон қилингани йўқ.
Тўйдан сўнг Мако, амалдаги қонунларга кўра, унвонини йўқотиб, оддий фуқарога айланади.
Изоҳ (0)