Колумбиянинг миллий озодлик армияси исёнчилари россиялик тутқун Арсен Восканяннинг ўлдирилганини маълум қилди. У 2016 йил ноябридан буён асирликда сақланиб келаётган эди, деб хабар беради Meduza.
Исёнчиларнинг Йерсон фамилияли дала командирларидан бири Восканян қочиб кетишга уринган: у гўёки қўл гранатасини портлатиб, қочиб кетмоқчи бўлган, аммо исёнчилар уни отиб ташлаган.
Граната портлаши натижасида беш киши яраланган.
Илк бор Восканян ҳақида 2017 йил апрелида маълум қилинган эди. Ўшанда у беш исёнчини ўлдириб ёки яралаб, асирликдан қочгани билдирилган эди. Шундан сўнг матбуотда у «россиялик Рэмбо» деб аталган эди.
Изоҳ (0)