Филиппин жанубида жангарилар билан тўқнашувлар давомида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 52 нафари яраланди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Филиппин ҳукумат кучлари Марави шаҳридаги кўприкни назорат остига олганидан сўнг ИШИДга хайрихоҳ жангарилар уларга ҳужум қилди.
«Биз душман жойлашган қолган ҳудудларни ҳам тозалаш устида ишламоқдамиз», — маълум қилди Филиппин армияси вакили бригада генерали Реституто Падилла.
Унинг маълумотларига қараганда, беш нафар жангари тўқнашув чоғида йўқ қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)