АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Туркияга хайрихоҳ исёнчилар томонидан ўққа тутилди ва жавоб ўтини очди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Коалиция вакили полковник Райан Диллоннинг сўзларига қараганда, воқеа Сурия шимолидаги Манбиж шаҳри яқинида рўй берган.
«Бизнинг кучларимиз ўққа тутилди, жавоб ўтидан сўнг улар хавфсиз жойга ўтиб олди», — маълум қилди ҳарбий.
Унинг сўзларига қараганда, коалиция Туркияни бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)