Россиялик бизнесмен Умар Жабраилов Кремль яқинида жойлашган меҳмонхоналардан бирида отишма уюштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 29 август куни рўй берди. Four Seasons меҳмонхонасида жойлашган бизнесмен тўппончадан шифтга қараб ўт очиши ташрифчиларни хавотирга солди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар тижоратчини Китай-город ички ишлар идорасига олиб кетди. У ҳали ҳам ўша ерда сақланмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, у маст ҳолда бўлган. Унинг сархушлиги спиртли ичимликлар ёки наркотик моддалар истеъмоли оқибати эканлигинин экспертиза кўрсатади.
Изоҳ (0)