Авцралия шимоли-шарқидаги Квинсленд штатида мамлакатнинг мустакамлака ўтмишига бориб тақалувчи жой номларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда, Brisbane Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, кўпгина тепаликлар, дарёлар, сойлар номларида «ниггер» компоненти сақланиб қолган. Илгари бу сўз билан барча қора танлилар аталган, аммо бугун уни гапирувчининг ирқчилик тарафдори эканлигини кўрсатади.
Маҳаллий жамоатчилик ушбу масалани шу йилнинг май ойида кўтариб чиққан эди, аммо расмийлар эндигина ўзгаришлар қилишга розилик берди.
Айтилишича, штатда Ниггер ва Ниггер Хэд тоғлари, шунингдек, Ниггер Крик номли етти дарё ва сой бор.
Изоҳ (0)