Украина пойтахти Киев тобора оммалашиб бораётган киберфутбол бўйича Халқаро мусобақага мезбонлик қилди. Унда илк бор Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси вакиллари иштирок этди, деб ёзди «Championat.asia».
Ўзбекистон чемпионатида ўзини кўрсатиб келаётган ва «Бунёдкор» номидан ҳаракат қиладиган Муҳаммадамин Турғунбоев FIFA17 ўйинида барча рақибларини мағлуб этиб, халқаро турнир финалига қадар етиб борди. Аммо ҳал қилувчи ўйинда омад ўзбекистонлик киберфутболчидан юз ўгирди. Ҳал қилувчи ўйин «Аякс» вакили Данининг кичик ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Мусобақада, шунингдек, «Металлург» номидан ҳаракат қиладиган Сервер Керимов ҳам иштирок этганди. Мазкур киберфутболчи турнирни мағлубият билан бошлаган иштирокчиларнинг ўзаро мусобақасида ярим финалга қадар етиб борди.
Изоҳ (0)