Бельгия армияси бош штаби ҳарбийлар бир неча йил давомида мамлакат шаҳарларини патруллашига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал майор Марк Тис De Standaard газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Мудофаа режаси ҳарбийларнинг бутун Бельгия ҳудудида террор таҳдидига қарши курашишдаги иштироки бўйича операциянинг камида 2020 йилгача узайтирилишини назарда тутади. Ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастури шунга мослаштирилади.
«Миссиямизни бажариш учун тайёргарлик кўришимиз лозим. Аммо қўшинларимизнинг руҳий тайёргарлиги биринчи ўринда. Ҳарбийлар кўча патрулида ўртача олти ой бўлади», — деди Тис.