Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида бугун — 28 август куни беш нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рингга чиқади.
Кундаги илк жанг -60 килограмм вазн тоифасида рингга кўтариладиган Элнур Абдураимовга тегишли бўлиб, у арманистонлик рақибини синовдан ўтказади. Рио Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиев ўзбекистонликларнинг душанба оқшомидаги чиқишларига якун ясаб беради.
Қуйида ўзбекистонлик боксчиларнинг чиқиш вақтлари ва рақиблари кўрсатилган.
18:40 — Элнур Абдураимов — Карен Тоноканян (Арманистон) — 60 кг18:50 — Шаҳрам Ғиёсов — Евгений Барабанов (Украина) — 69 кг19:50 — Баҳодир Жалолов — Кем Ларсен (Дания) — +91 кг22:00 — Жасур Латипов — Даниэл Асенов (Болгария) — 52 кг23:30 — Бектемир Мелиқўзиев — Муслим Гажимагомедов (Россия) — 81 кг
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати беллашувларини Ўзбекистон ҳудудида UzReport телеканали трансляция қиляпти.
Изоҳ (0)