БАА инфраструктура ва ривожланиш вазирлиги мамлакат йўлларида смайликлар чизишга маблағ ажратди. Тадбирдан кўзланган мақсад ҳайдовчилар ўзларини бахтли ҳис қилиши, шунингдек, вазирлик улар ҳақида қайғуришини кўрсатишдир, деб хабар беради UAEInside.
Дастлабки уч смайлик Sheik Mohamed bin Zayed Road йўлида пайдо бўлди. Улар уч тилда (араб, инглиз, урду) ҳайдовчиларни машинани бошқаришда эҳтиёт бўлишга «чақирди».
Вазирлик яқин вақт ичида йўлларда янада кўпроқ кулиб турган юзлар чизилишини ваъда бермоқда.
Изоҳ (0)