АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлага қарши янги иқтисодий санкциялар пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Навбатдаги чекловлар пакети Венесуэла давлат корхоналарига боғлиқ агентлар билан шартномалар тузишни тақиқлайди. Бундан ташқари, АҚШ компаниялари Венесуэла чиқарадиган қимматбаҳо қоғозларга пул тика олмайди.
Янги санкцион чораларни амалга ошириш учун АҚШ идоралари ва компанияларига 30 кун мухлат берилди.
Изоҳ (0)