Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Исмоил Жўрабеков Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги фармонига мувофиқ «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Фармон матни Президент сайтида эълон қилинган.
Фармонга кўра, мукофот Ўзбекистон «мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштироки, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни қарор топтириш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун» тақдим этилган.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
Маълумот учун, Исмоил Жўрабеков кўп йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматида турли юқори лавозимларда ишлаган. Нафақага чиқиши (2004 йили) арафасида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)