Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси Акмал Саидов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақдаги тегишли фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 26 август, шанба куни имзоланган. Фармон матни Президент сайтида эълон қилинган.
Ҳужжатга кўра, Акмал Саидов Ўзбекистон «мустақиллигини мустаҳкамлаш,... барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштироки,... жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни қарор топтириш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун» мукофотланган.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
Маълумот учун, 58 ёшли Акмал Саидов 2007 ва 2015 йилги Ўзбекистон Президенти сайловида президентликка номзод сифатида қатнашган. Юридик фанлари доктори, профессор Саидов айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси саналади.
Изоҳ (0)