Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги беллашув мезбонларнинг йирик — 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтган учрашувга на ОАВ ходимлари ва на мухлислар қўйилди. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимда Сардор Рашидов ва Игорь Сергеев рақиб дарвозасига йўл топган бўлса, иккинчи бўлим якунига 10 дақиқа қолганида Самвел Бабаян жамоаси яна 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни Хитой термасига қарши сафар ўйинида иштирок этади. 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади. Мазкур икки учрашув ЖЧ—2018 масаласини ҳал қилиб беради.
Машғулот ўйини «Бунёдкор» стадиони 25 август, жума
Ўзбекистон — Қирғизистон 5:0
Голлар: Сардор Рашидов, 9 (1:0). Игорь Сергеев, 43 (2:0). Сардор Мирзаев, 84 (3:0). Жалолиддин Машарипов, 90 (4:0). Александр Гейнрих, 90 (5:0).Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 74) — Фаррух Сайфиев (Владимир Козак), Анзур Исмоилов (Даврон Ҳошимов), Егор Кримец (Шерзод Аъзамов), Ислом Тўхтахўжаев (Акмал Шораҳмедов), Отабек Шукуров (Азиз Ғаниев), Азиз Ҳайдаров (Жамшид Искандеров), Сервер Жепаров (Александр Гейнрих), Сардор Рашидов (Сардор Мирзаев), Игорь Сергеев, Марат Бикмаев (Жалолиддин Машарипов).
Изоҳ (0)