Эксплойтларни кейинчалик қайта сотиш учун сотиб олувчи Zerodium гуруҳи янги эълон чиқарди. Унга кўра, гуруҳ WhatsApp ва Singal мессенжерларининг заифлиги ҳақидаги маълумотлар учун 500 минг доллар таклиф қилган. Бу ҳақда Mashable нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Zerodium’нинг расмий сайтида нархлар рўйхати эълон қилинган. Унда энг юқори нарх iPhone’ни масофадан бузиб киришга белгиланган. Бундай эксплойт учун хакерлар 1,5 миллион доллар тўлашга тайёр.
Zerodium компаниялар билан уларнинг маҳсулотлари камчилиги ҳақида маълумот бериш асосида ҳамкорлик қилмайди. У ким кўпроқ тўласа, ўшанга маълумот беради.
Изоҳ (0)