Гамбургдаги Edeka супермаркети расталаридан бир кунга бошқа давлатдан олиб кирилган барча маҳсулотлар олиб ташланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Айни пайтда, расталар лавҳалар ўрнатилиб, уларда хилма-хилликнинг муҳимлиги, тоқатсизликка қарши курашиш лозимлиги таъкидланди.
«Бизда Германияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ассортименти жуда кенг, аммо бошқа мамлакатлардан келган маҳсулотлар билан бирга биз мижозларимиз қадрлайдиган камёб хилма-хилликни яратамиз», — маълум қилди Edeka вакили.
Унинг сўзларига қараганда, кампания кўпларда ижобий муносабат уйғотди.
Изоҳ (0)