Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни Президентнинг расмий сайтида келтирилди.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 14 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 24 августда маъқулланган.
Унга кўра, 30 июнь Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ (0)