АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Сингапур яқинидаги ҳалокатдан сўнг бедарак йўқолган тўққиз нафар денгизчилар қидирувини тўхтатди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Жон С. Маккейн» эскадриля мина ташувчиси Сингапурдан шарқроқда «Алник Эм Си» танкери билан тўқнашиб кетган эди. Жиддий зарарланганига қарамай, кема Сингапурга етиб бора олди.
Қутқарув операциясида, АҚШ кучларидан ташқари, Сингапур, Малайзия, Австралия ва Индонезия ҳарбийлари ҳам иштирок этган эди. Улар 5438 квадрат километр ҳудудни ўрганиб чиқди.
Ғаввослар танасини топган денгизчининг шахси аниқланди. У 22 ёшли Кеннет Смит экан. Қолган денгизчиларнинг таналари сув остида қолган бўлмалардан қидирилади.
Изоҳ (0)