24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзоларининг асосий қисмини келиб чиқиши ўзбекистонликлар ташкил этади
Маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)