Чад расмийлари Қатарнинг мамлакатдаги элчихонаси ёпилганини билдирди. Қатарлик дипломатлар мамлакатни ўн кун ичида тарк этиши белгиланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Чад ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, Қатар қўшни Ливия орқали мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришни режалаштиргани бундай қарорга сабаб бўлди.
Чад, шунингдек, Дохадаги дипломатик ваколатхонасини ёпиб, у ердаги персонални мамлакатга қайтаришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)