Финляндия жиноят полицияси Турку шаҳрида ўткинчиларга ҳужум қилиниши билан боғлиқ иш доирасида яна икки кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди, деб маълум қилмоқда «ТАСС».
Қайд қилинишича, ушланганларнинг иккови ҳам эркаклардир. Уларнинг миллати ҳақида аниқ маълумот йўқ, негаки улар ўзлари ҳақида зиддиятли ахборот берди. Финляндия расмийларига улар ўзларини жазоирликлар, Швеция расмийларига эса марокашликлар эканлигини билдирди.
18 август куни Турку шаҳрида номаълум шахс ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Полиция ҳужумни теракт деб баҳолади.
Изоҳ (0)