Бразилия шимолидаги Пара штатида 70 кишини олиб кетаётган қайиқ ҳалокатга учради. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Воқеа оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Улар орасида икки бола бор.
Қайиқнинг 25 йўловчиси қутқариб олинди. Қолганлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Воқеа жойида полиция ва қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)