Ўзбекистон мустақиллиги тантаналари нишонланиши арафасида Тошкентда транспорт воситаларининг кириши чекланиши мумкин. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.uz».
Унинг қайд қилиб ўтишича, хавфсизликни ошириш мақсадида пойтахтда транспорт воситалари ҳам йўл хавфсизлиги хизматлари томонидан синчклаб текширилмоқда.
Мустақиллик куни арафасида «Тозалаш-аксилтеррор» операцияси доирасида Ўзбекистонда жиноятлар содир этганлиги учун қидирилаётган 454 шахс ушланди. Текширувлар давомида 126 килограммдан ортиқ наркотик воситалар, ўнга яқин ўқотар қурол ва тўрт патрон топилди.
Шубҳали хатти-ҳаракатлари туфайли 16 минг киши ички ишлар органларига етказилди. Ҳуқуқбузарликка мойил 660 фуқаро аниқланиб, профилактик рўйхатга киритилди.
Изоҳ (0)