«Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси маълум қилди.
Бунгача «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига Валерий Тян раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2002 йил июнида авиакомпания бош директори этиб тайинланган эди.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг 23 августдаги фармони билан Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ (0)