Миср ташқи Оқ Уйнинг катта маслаҳатчиси, АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер билан белгиланган учрашувни бекор қилди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий Кушнер билан Қоҳирада учрашув ўтказиши ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиши лозим эди. Аммо бу учрашув бекор қилингани расман тасдиқланди.
Айтилишича, Миср расмийлари бундай қарор қабул қилишига АҚШ Мисрга моддий ёрдам кўрсатишдан бош тортгани сабаб бўлган.
Муқаддам АҚШ Мисрга 300 миллион доллар миқдорида моддий ёрдам кўрсатиши маълум қилинган эди.
Шунга қарамай, мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий Кушнер бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашиши билан боғлиқ режа ўзгармади.
Изоҳ (0)