Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

RM Sotheby’s аукцион уйининг сотувларида томи ва олд ойнаси йўқ ноёб Lamborghini сотилди. Бу Concept S спидстери Gallardo модели базасида қурилган, деб хабар беради Motor нашри.

Фото: Motor

Фото: Motor

200 километрдан камроқ масофа босган автомобиль учун 1,32 миллион доллар тўланди.

Даставвал концепт шоу-кар сифатида ўйланган бўлиб, ҳатто унга двигатель ўрнатилиши режалаштирилмаган эди. Бундай автомобиль 2005 йили кўрсатилган эди. Аммо кейинроқ Италия маркаси бундай машиналарни чекланган ададда чиқаришга қарор қилди ва V10 моторли прототип яратди.

Натижада Lamborghini барибир спидстерни серияли чиқаришдан воз кечди. Ушбу машина дунёдаги биринчи ва охирги намуна бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим