Россия молия вазирлиги Босния ва Герцеговинага 125 миллион доллар ўтказиб берди. Шу билан СССРнинг охирги қарзи ёпилди, деб хабар беради Meduza.
Собиқ Иттифоқ Югославияга баъзи товарлар етказиб берилгани учун керакли тўловларни қилмаган эди. Россия ўша келишув доирасидаги қарзни узди.
Югославиянинг қолган республикаларига (Сербия, Хорватия, Черногория, Словения ва Македония) Россия 2011–2016 йиллар орасида барча қарзларни қайтарган эди.
Изоҳ (0)