21 август куни «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида тарихчи олим Шуҳрат Эргашевнинг атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Эрк истар кўнгил» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.
Китобда ўтган асрда Ўзбекистонда юз берган муҳим сиёсий жараёнлар, уларнинг иштирокчилари, бу жараёнларнинг натижалари ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.
Шунингдек, китобда замонавий тарихчиликда анча муаммоли бўлган советларга қарши қуролли ҳаракат, «маданий инқилоб», «илиқлик», «турғунлик», «пахта иши» каби ҳодисаларга ҳам янги ёндашиш ва баҳо беришга ҳаракат қилинган. Китобдан Ўзбекистон тарихи билан қизиқувчи барча китобхонлар таниқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов ҳақида кенг маълумотлар олиши мумкин.
Изоҳ (0)