Барселонадаги терактнинг асосий ижрочиси ва ташкилотчиси Юнес Абу Яъқубни топишда полицияга Субиратс шаҳарчасининг ҳушёр фуқароси ёрдам берди. Бу ҳақда, Pais газетасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полиция Абу Яъқуб 17 август куни фургон бошқариб, Барселона марказида оломонга ҳужум қилганини расман тасдиқлади. Шундан сўнг у бир машина ҳайдовчисини ўлдириб, ўша машинада қочиб кетган, йўлда полиция наряди устига машина ҳайдаган эди.
Яқинда террорчининг ушлангани билдирилди. Кейинроқ у йўқ қилингани айтилди.
Унинг суратлари полиция сайтларида жойлаштирилган эди. Субиратс шаҳарчасида истиқомат қилувчи аёл гумондорни учратиб қолди ва унга савол билан мурожаат қилди. аммо жиноятчи саволларга жавоб бермай, яқин атрофдаги узумзорларга қочиб кетди. Шундан сўнг аёл полицияга қўнғироқ қилди.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар террорчини тез орада йўқ қилди. Абу Яъқуб ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига худкуш камари билан таҳдид қилган эди, аммо ушбу камар муляж бўлиб чиқди.
Охирги маълумотларга қараганда, Каталониядаги теракт қурбонлари сони 15 кишига етди.
Изоҳ (0)