Испаниянинг Барселона провинциясида жойлашган Субиратс аҳоли яшаш пунктида полиция худкуш камари тақиб олган эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа Субиратс яқинидан ўтадиган 243-шоссенинг 16-километрида террорчини аниқлаган. Ҳудудда Барселона ва Камбрильсдаги терактлар доирасида текширув ўтказилаётган эди. Келиб чиққан отишмада террорчи ўлдирилди.
Pais нашри эркак Барселонадаги теракт ижрочисига ўхшашлигини билдирмоқда.
Воқеанинг тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)